Давлат харидларига бағишланган семинар ўтказилди | Новости

15 Сен 2022

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги ўқув маркази биносида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ходимлари иштирокида “Тадбиркорлик субъектларининг электрон давлат харидлари тизимидаги иштирокини кенгайтириш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан ташкил этилди.

Электрон давлат харидлари тизимига тадбиркорларни кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган ўқув семинарида давлат буюртмачилари ва иштирокчилари, хўжалик юритувчи субъектлар ва ихтисослашган ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Учрашув аввалида биржа вакиллари давлат харидлари электрон тизимида шаффофликни таъминлаш ва соғлом рақобатни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Семинар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори тўғрисида маълумотлар берилди.

Семинарда қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилган янгиликлар, ўзгартиришлар ва мезонлар, жумладан, биржанинг давлат харидлари электрон савдо тизимида яратилган янги хизмат ва қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўқув семинари якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Манбаа : PR отдел АО «УзРТСБ»

Кўрилди: 2459