UZEX ҳафталик дайжести (22-28 август) | Новости

29 Авг 2022

Ўтган ҳафта давомида, яъни 22-28 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 648,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,8% га ортиқдир. Бунда сотувларнинг 80,6% - биржа савдолари, 18,9% - электрон давлат харидлари, 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 610,7 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 80,5 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 775 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 4,7% биринчи тоифадаги авторақамларга, 6,5% иккинчи, 6,3% учинчи, 11,8% тўртинчи, 21,0% бешинчи ва 49,7% олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 133,8 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Ун

22-27 август кунлари ўтказилган савдо натижаларига кўра биржанинг ун бозори нарх бўйича пасайишни намоён этди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 58 658,0 тонна ун қўйилди ва унинг 24 579,0 тоннаси, яъни 42% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 1 407 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 840,3 минг сўмдан 4 822,0 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 4 916,0 тоннани ташкил қилди.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 745,0 минг сўмни ташкил этди.

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 270,8 минг тонна цемент қўйилди ва улардан 146,9 минг тоннаси, яъни 54,2% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 29,4 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 595,1 минг сўмдан 591,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 273 харидор иштирок этди.

Суюлтирилган газ

Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 4 984,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 4 769,0 тоннаси, яъни 95,7% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 204 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 452,4 минг сўмдан 3 980,9 минг сўмгача, яъни 10,6%га пасайган.

Манбаа : PR отдел АО «УзРТСБ»

Кўрилди: 3145