Биржада конституцион ўзгаришларга бағишланган семинар бўлиб ўтди | Новости

02 Авг 2022
2022 йил 2 август куни биржанинг Марказий биносида биржанинг Юридик бўлими томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
 
Мазкур ўқув семинаридан кўзланган мақсад ходимларнинг конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳуқуқий саводхонлигини, шунингдек мамлакатда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳатлардан хабардорлигини ошириш ҳисобланади.
Таъкидлаб ўтилганидек, конституциявий қонун лойиҳаси Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200дан ортиқ тузатишларни назарда тутмоқда.
 
Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва екологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.
 
Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар аввало “инсон қадри учун” деган тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилганлиги иштирокчилар томонидан эътироф этилди.
 
Ўқув семинари якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
 

Источник : PR отдел АО "УзРТСБ"

Курилди: 3920