Июлда биржа орқали 184 минг тоннадан зиёд буғдой сотилди | Новости

02 Авг 2022
2022 йил июлда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг очиқ биржа савдолари 184,6 минг тонна ғалла маҳсулоти сотилди.
 
Ўтган даврда биржанинг буғдой бозорида барқарор ҳолат шаклланди. Хусусан, ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра буғдойнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 559,0 минг сўмни ташкил қилди. Биржада буғдой бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархига нисбатан 4% га ўсди.
 
Биржа савдолари орқали сотилаётган буғдой маҳсулотини ҳудудлар кесимида мутаносиб тақсимланиш шаклланди. Буғдойни харид қилишда нисбатан етакчилик қилган ҳудудларга Қашқадарё ва Андижон вилоятлари (15% дан), Самарқанд (11%), Наманган (9%), Фарғона ва Сурхондарё (8% дан) вилоятлари кирди. Республикамизнинг бошқа ҳудудларининг улушлари эса 2-7% диапазонда сақланмоқда.
 
Буғдой бўйича очиқ биржа савдолари бозор тамойиллари асосида давом эттирилмоқда.
 

Источник : PR отдел АО "УзРТСБ"

Курилди: 3653