“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти | Новости

17 Авг 2022
Жорий йил 15 август куни Muxbir Daliyev Telegram канали (https://t.me/muxbir1/17577?single) да “xarid.uzex.uz га мурожаат!” номли пост эълон қилинди. 
 
Мазкур постда бюджет ташкилоти томонидан давлат харидлари бўйича лотларни биржанинг xarid.uzex.uz электрон савдо тизимига жойлаштиришга доир кўтарилган масала юзасидан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси мазкур мурожаат юзасидан ўз ваколати доирасида қуйидагиларни маълум қилади. 
 
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига асосан Давлат буюртмачиси давлат харидларини режалаштириши, ушбу Қонунга мувофиқ харид қилиш тартиб-таомили турини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат харидларини амалга ошириши белгиланган.
 
Мазкур Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сифатида белгиланиб, 75-моддасига асосан эса ушбу Қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз ваколатлари доирасида амалга ошириши кўрсатилган.
 
Шу муносабат билан, буюртмачилар томонидан давлат харидлари тартиб таомиллари тўғри бажарилиши бўйича юқорида кўрсатилган ташкилотларга мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқ.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 3203