Ўтган ҳафта давомида, яъни 8-14 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 416,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 81,0% - биржа савдолари, 18,5% - электрон давлат харидлари, 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 616,0 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 73,5 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 567 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 13,5% биринчи тоифадаги авторақамларга, 14,3% иккинчи, 10,1% учинчи, 13,4% тўртинчи, 14,7% бешинчи ва 34,0% олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 957,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 3 301,0 тонна пахта ёғи қўйилди, ундан 1560,0 тоннаси сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 51 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 312,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 347,9 минг сўмдан 16 245,5 минг сўмгача, яъни 11,4% га пасайганини таъкидлаш лозим.
Ун
Кўриб чиқилаётган даврда ўтказилган савдо натижаларига кўра биржанинг ун бозори нарх бўйича пасайишни намоён этди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 55 370,0 тонна ун қўйилди ва унинг 26 623,0 тоннаси, яъни 48,1% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 1 836 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 888,4 минг сўмдан 4 819,0 минг сўмга пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 5 325,0 тоннани ташкил қилди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 790,5 минг сўмни ташкил этди.
Шрот
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 6 979,0 тонна шрот қўйилди ва унинг 4 704 тоннаси, яъни 67,4 % қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 36 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 941,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 657,4 минг сўмдан 3 991,9 минг сўмгача, яъни 14,3%га пасайди.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 3343