7 июнда “Kun.uz” Интернет нашрида “Самарқандда авторақамлар аукционга чиқарилмаяпти: муаммо нимада?” номли мақола эълон қилинди.
Ушбу мақолага кўра, Самарқанд ва республикамизнинг айрим бошқа ҳудудларида авторақамларнинг очиқ аукцион савдоларига қўйилишида тақчиллик пайдо бўлмоқда, ҳамда авторақамларни сотиш бўйича биржанинг онлайн савдо тизими такомиллаштиришга муҳтож.
Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз:
1. Kun.uz Интернет нашрининг вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматига таянган ҳолда маълум қилинишича, ҳудудий ЙҲХБ биржага авторақамларни чиқариш билан шуғулланмайди ҳамда фақат ғолиб бўлган харидорларга авторақамларни расмийлаштириб бериш билан шуғулланади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига мувофиқ “чиройли” авторақамалар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига ваколатли орган, яъни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бўлинмалари томонидан мустақил равишда шахсий кабинет орқали қўйиб борилади.
Ўз ўрнида, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси avtoraqam.uzex.uz савдо тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.
2. Мақола муаллифига кўра, авторақамлар бўйича ўтказилаётган онлайн-аукцион давомида шаклланаётган нархнинг навбатдаги ўсиш қадами, яъни савдолар босқичи атиги 1 фоиз миқдорида белгиланганлиги фуқароларнинг вақтларини йўқотишига сабаб бўлмоқда.
Масалани ечими сифатида ушбу савдолар босқичидан воз кечиб, аукцион ғолиби хариддан бош тортса, ғолибликни иккинчи катта нарх таклиф этган талабгорга берилмаслик таклиф этилган. Бунда мазкур лот бўйича савдолар қайта ўтказилиши кераклиги тавсия этилган.
Таъкидлаш лозимки, биржанинг avtoraqam.uzex.uz онлайн-аукцион савдо тизимида савдолар босқичи тизимда шаффофликни таъминлаш ҳамда барча савдо иштирокчилари учун адолатли рақобат муҳити ва тенг шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори талабларидан келиб чиқиб савдолар босқичи 1-тоифадаги авторақамлар учун 3 фоиз ва қолган тоифалар учун 1 фоиз миқдорида белгиланган.
Турли сабабларга кўра рақобат тартиботи ғолиби хариддан бош тортса, унинг залакат маблағи жарима сифатида республика бюджети даромадига ўтказилади ҳамда иккинчи энг юқори нарх таклиф қилган талабгор (иккинчи ғолибни) рақобат тартиботи ғолиби деб эътироф этилади.
Ўз навбатида, ушбу амалдаги тартибни бекор қилиниши авторақамлар бўйича онлайн-аукционларни такроран ўтказилиши сабабли авторақамлар савдосидан давлат бюджетига маблағларнинг келиб тушиш муддатларини узайтирилишига олиб келади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда журналистлар ва блогерлардан биржа фаолиятига доир материалларни тайёрлаш ва нашр этишда биржанинг PR бўлимига мурожаат қилишни сўраймиз.
Источник : PR отдел АО "УзРТСБ"
Курилди: 3046