2022 йил 21 июнь куни Хоразм вилоятида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси раҳбарияти ва мутахассисларнинг вилоят тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда, шунингдек, “Трастбанк” ХАБ масъул ходимлари, биржа савдолари иштирокчилари, брокерлар, трейдерлар ва матбуот ходимлари иштирок этдилар.
Учрашувда тадбиркорларга биржа савдолари соҳаларида сўнгги янгиликлар ҳамда сифатли банк хизматлари орқали биржа савдоларида самарали иштирок этиш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Таъкидланганидек, ўтказилаётган очиқ ва шаффоф биржа савдолари тадбиркорларнинг товар ресурсларидан эркин фойдаланиш имкониятларининг кенгайиши ва сотувчи-корхоналарнинг даромадларини ошишига кўмак бермоқда ҳамда товар бозорларида соғлом рақобатнинг ривожланишини таъминламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ун маҳсулотлари жорий йил 1 июндан, ғалла маҳсулотлари эса 1 июлдан бошлаб очиқ биржа савдоларига қўйилиши белгиланган.
Айни пайтди, ғалла маҳсулотларини очиқ биржа савдолари орқали сотилиши учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида барча зарур шароитлар яратилган.
Хусусан, фермерлар буғдой маҳсулотларини биржа орқали сотишда биржанинг комиссион тўловлари ва гаров маблағларини киритишдан озод этилади.
Шунингдек, туманларда буғдойни биржа орқали самарали сотилишини йўлга қўйиш мақсадида, 10 мингдан зиёд фермерлар ўқитилди, ҳамда биржада рўйхатдан ўтказилиб, брокерларга бириктирилди.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида фаолият юритаётган брокерлар сонини кўпайтириш мақсадида биржа мутахассислари томонидан Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг 200 дан зиёд ходимлари ўқитилди ва биржада брокер сифатида рўйхатдан ўтказилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Бухгалтерлар марказининг 1 500 дан зиёд ҳодимлари ҳам биржа савдолари йўналишида ўқитилди.
Тадбир давомида биржа савдоларини амалга оширишда ҳисоб-китоб операцияларни тезкорлиги ва қулайлигини таъминлаш мақсадида яратилган янги сервисларнинг тақдимотлари ҳам ўтказилди.
Учрашув якунида биржа ва банк раҳбарлари ва мутахассислари матбуот ходимлари ва тадбиркорларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Источник : PR отдел АО "УзРТСБ"
Курилди: 2600