Электрон логистика савдо порталида қарийб 3,6 млрд сўмлик битимлар тузилди | Новости

02 Июн 2022
2022 йил январь-май ойлари давомида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг e-logistika.uzex.uz логистика порталида жами 3 589,5 млн сўмга тенг 2 781 та шартномалар тузилди.
 
Порталда юк ташувчилар ўртасида соф рақобат муҳити шаклланиши натижасида биржа товари харидорларининг 241,9 млн сўм маблағлари иқтисод қилинди. Яъни шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилган савдолар натижасида юк ташиш учун шаклланган ўртача нархлар уларнинг бошланғич нархига нисбатан 6,3% га пасайган.
 
Юк ташиш бўйича энг кўп буюртмалар минерал ўғитлар, омухта ем, ва поливинилхлорид каби маҳсулотлар бўйича берилган бўлиб, жами 113 минг тонна маҳсулот харидорларга етказилган. Ўз ўрнида юк ташувчи транспортлар томонидан 500 минг километр йўл босиб ўтилган.
 
Логистика порталида энг йирик битимлар Тошкент шаҳри (730 млн сўм), Фарғона (548,8 млн сўм) ва Бухоро (531,1 млн сўм) вилоятларида тузилган.
 
Айни пайтда биржанинг логистика порталида жами 2 041 та юк ташувчи корхоналар, 2 145 та буюртмачи ва 7 953 та автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган.
 
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон қарорига мувофиқ, монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади.
 

Манбаа : PR отдел АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 1520