Иккинчи савдо кунида уннинг биржадаги нархи пасайди | Новости

02 Июн 2022
Жорий йил 2 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ун маҳсулоти бўйича очиқ биржа савдоларининг иккинчи куни ўтказилди.
 
Ўтказилган савдо натижаларига кўра биржанинг ун бозори нарх бўйича кичик пасайишни намоён этди. Хусусан 1-навли уннинг биржадаги нархи аввалги кунга нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 497,8 минг сўмдан 4 475,1 минг сўмгача пасайди.
 
Сотувчи корхоналар томонидан биржа савдоларига 10,0 минг тонна 1-навли ун қўйилди ва улардан 9,4 минг тоннаси, яъни 94% сотилди. Биржа савдоларида сотилмаган қолдиқ уннинг ҳажми 611 тоннани ташкил этди.
 
Шу билан бирга, ун бўйича ўтказилган биржа савдоларида иштирок этган харидорларнинг сони 2 822 тадан 3 441 та иштирокчигача кўпайди. Шу жумладан 44 та Тошкен нон ишлаб чиқарувчи корхоналар биржа савдоларида жами 721 тонна 1-навли ун сотиб олишди.
 

Манбаа : PR отдел АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 2363