UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 июнь) | Новости

13 Июн 2022

Ўтган ҳафта давомида, яъни 6 – 12 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 872,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,3% га камдир. Бунда сотувларнинг 79,2% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 20,3% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 615,1 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 96,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 740 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,2 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5,3% биринчи тоифадаги авторақамларга; 6,4% иккинчи; 6,7% учинчи; 11,4% тўртинчи; 18,6% бешинчи ва 51,6% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 275,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Ун

6-10 июнь кунлари ўтказилган савдо натижаларига кўра биржанинг ун бозори нарх бўйича пасайишни намоён этди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 50 000,0 тонна ун қўйилди ва унинг 46 971,0 тоннаси, яъни 94% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 4 391 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 659,1 минг сўмдан 4 530,8 минг сўмгача, яъни 2,8% га пасайди.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 585,2 минг сўмни ташкил этди.

Шелуха

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 9 513,0 тонна шелуха қўйилди ва унинг 5 183 тоннаси, яъни 54,5 % қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 32 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 037,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 725,0 минг сўмдан 2 697,2 минг сўмгача, яъни 1,0%га  пасайди.

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 154,7 минг тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 31,0 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 602,8 минг сўмдан 599,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 272 харидор иштирок этди.

Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»

Курилди: 3689