Ун бўйича дастлабки биржа савдолари барқарор ўтди | Новости

01 Июн 2022

Жорий йил 1 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ун маҳсулоти бўйича дастлабки очиқ биржа савдолари ўтказилди.

Хусусан, “Ўздонмаҳсулот” АЖ таркибидаги 44 та корхоналар томонидан биржа савдоларига 10,0 минг тонна 1-навли ун қўйилди ва улардан 8,3 минг тоннаси, яъни 83% сотилди. Биржа савдоларида сотилмаган қолдиқ уннинг ҳажми қарийб 1,7 минг тоннани ташкил этди. Яъни биржанинг ун бозорида таклиф етарли даражада бўлди.

Ўтказилган биржа савдо якунларига кўра 1-навли уннинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 497,8 минг сўмни ташкил қилди. Биржада ун бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархи (4 241,9 минг сўм)га нисбатан 6% га ўсди.

Ун бўйича ўтказилган биржа савдоларида жами 2 822 та харидор иштирок этган бўлиб, улардан 56 таси Тошкен нон ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобланади. Ушбу корхоналар биржада жами 874 тонна 1-навли ун сотиб олди.

Манбаа : PR отдел АО «УзРТСБ»

Кўрилди: 5525