UZEX ҳафталик дайжести (25 апрель – 1 май) | Новости

06 Май 2022

Ўтган ҳафта давомида, яъни 25 апрель – 1 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 534,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,2% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 83,9% - биржа савдолари; 0,4% - кўргазма-ярмарка савдолари; 15,3% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 621,4 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 68,5 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 219 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 9,2 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,6% биринчи тоифадаги авторақамларга; 7,3% иккинчи; 10,5% учинчи; 11,0% тўртинчи; 23,3% бешинчи ва 44,4% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 125,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Кўмир

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 34 877,0 тонна кўмир қўйилди ва улардан 19 969,0 тоннаси, яъни 57,3% қисми сотилди. Кўмирнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 994,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда кўмир бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 327,0 минг сўмдан 299,2 минг сўмгача, яъни 8,5%га пасайди.

Полиэтилен

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 3 039,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 608,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 136,4 минг сўмдан 16 861,0 минг сўмгача, яъни 7,0% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 74 харидор иштирок этди.

Карбамид

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 19 158,0 тонна карбамид қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 83 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 832,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 758,3 минг сўмдан 3 837,1 минг сўмгача, яъни 19,4% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Манбаа : PR отдел АО «УзРТСБ»

Кўрилди: 982