UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 май) | Новости

30 Май 2022

Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 – 29 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 3 847,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,9% га камдир. Бунда сотувларнинг 79,2% - биржа савдолари; 0,3% - кўргазма-ярмарка савдолари; 20,3% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 729,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 58,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 148 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,9 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5,9% биринчи тоифадаги авторақамларга; 8,1% иккинчи; 6,9% учинчи; 7,5% тўртинчи; 20,9% бешинчи ва 50,7% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 255,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 2 440,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 161 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 488,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 051,4 минг сўмдан 17 190,3 минг сўмгача, яъни 4,8% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Суюлтирилган газ

Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 3 985,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 100,0% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 209 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 551,7 минг сўмдан 5 370,9 минг сўмгача, яъни 3,3%га пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 5 677,2 минг сўмни ташкил этди.

Пахта толаси

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 8 749,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 6 995,0 тоннаси, яъни 80,0% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 399,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 36 858,0 минг сўмдан 35 185,3 минг сўмгача, яъни 4,5% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»

Курилди: 2436