Биржанинг бензин бозорида таклиф даражаси пасайган | Новости

27 Май 2022

Жорий йилнинг сўнгги ойларида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг АИ-80 маркали автомобиль бензини бозорида талаб ва таклифнинг номутаносиблиги кузатилмоқда.

Хусусан жорий йил январь ойида сотувчи корхоналар ҳар куни биржа савдоларига ўртача 4 307 тонна АИ-80 маркали бензинини қўйиб келишган бўлса, май ойида ушбу кўрсаткич 3 022 тоннагача (30% га) пасайиб кетган.

Шу жумладан, жорий йил май ойининг ўтган даврида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан биржа савдоларига маҳсулот қўйиш ҳажмлари апрель ойининг мос даврига нисбатан 15% га пасайган.

Шу билан бирга, айни пайтда биржа савдоларига қўйилаётган бензин тўлиқ ҳажмда сотилмоқда. Бу, ўз навбатида, ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори даражада эканлигидан далолат беради.

Шу муносабат билан биржанинг мазкур сегментида кичик тебранишлар кузатилмоқда. Жумладан, жорий йил май ойида АИ-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 208,9 минг сўмдан 8 345,1 минг сўмгача, яъни 2% га кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтирилишича автомобиль бензиннинг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»

Курилди: 1763