“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти | Новости

27 Фев 2022
2022 йил 26 февралда Muxbir Daliyev Telegram каналида (https://t.me/muxbir1/15022) “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Call-маркази фаолияти тўғрисида пост жойлаштирилди. Унга кўра биржанинг Call-марказига қўнғироқ қилишда навбатини кутиш вақти гўёки камида 2 соатни талаб қилади, ҳамда давлат харидлари бўйича порталига эълон қўйиш, лот ютиш ва Ғазначиликдан пул ўтказиш жараёнлари мураккаблашган.
 
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ўз ваколати доирасида қуйидагиларни маълум қилади.
 
1. Биржанинг Call-марказига келиб тушиш пайтида мижознинг қўнғироқлар сони кўпайган пик пайтларда ўртача 14-15 дақиқани ташкил этмоқда. 
 
Айни пайтда ушбу навбатни кутиш вақтини қисқартириш мақсадида биржада Call-марказига келиб тушаётган телефон қўнғирокларини қабул қилиш техник сиғимини ошириш ва операторлар сонини икки баробарга кўпайтириш чоралари кўрилган.
 
2. Ўз навбатини кутишни хоҳламаган мижозлар ўз мурожаатларини биржанинг @uzexfeedbackbot телеграм ботига ёзишлари мумкин. Call-марказ операторлари ва биржа мутахассислари мазкур ботда тезкор жавоб қайтаришади. Зарур бўлган пайтларда улар мижозларга ўзлари қўнғироқ қилишлари ҳам мумкин.
 
3. Шунингдек фойдаланувчилар биржанинг расмий веб-сайти www.uzex.uz орқали ҳам ўз мурожаатларини онлайн-чатга юборишлари ва тезкор жавоб олишлари ҳам мумкин.
 
4. Электрон давлат харидлари иштирок этиш йўриқномалари билан танишиш учун давлат харидлари бўйича ягона портал xarid.uzex.uz/info/users-instructions дан фойдаланиш мумкин.
 
Бюджет буюртмачилари ва бошқа иштирокчиларнинг электрон давлат харидлари соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида 2021 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида Молия вазирлиги ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда xarid.uzex.uz портали бўйича ўқув семинарлари, 2022 йил 24 январдан бошлаб эса “Zoom” дастури орқали интерактив ўқув семинарлари ўтказиб келинмоқда.
 
5. Шу билан бирга, биржанинг Call-марказига биржа фаолиятига тегишли саволлардан ташқари Молия вазирлиги Ғазначилиги билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмоқда ва улар бўйича ҳам биржа томонидан тегишли кўрсатмалар берилмоқда.
 
Шу муносабат билан, ОАВ вакиллари ва блогерларни биржа фаолиятига доир материалларни тайёрлаш чоғида, берилаётган маълумотларни объективлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ PR бўлимига мурожаат қилишларини сўраймиз.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 2826