Биржада бензин нархи барқарор | Новости

09 Дек 2022
2022 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган биржа савдолари якунларига кўра биржанинг автомобиль бензини бозорида барқарор ҳолат кузатилди.
 
Хусусан, АИ-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 140,4 минг сўмдан 6 982,5 минг сўмгача, яъни 14 фоизга пасайди. Биржа савдолари орқали 4 000 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини сотилган.
 
Литрга ўтказилган АИ-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган нархи маҳсулотнинг бир литри учун ўртача 5 262,0 сўмни ташкил қилган.
 
 

Манбаа : PR отдел АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 6778