Биржанинг AVTORAQAM савдо платформасига “Humo” пластик картаси бириктирилди | Новости

07 Дек 2022

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси электрон савдо тизимларини такомиллаштириш ишларини давом эттириб келмоқда.

Хусусан, биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо платформасида жисмоний шахслар учун “Humo” тўлов тизимининг пластик картасидан фойдаланган ҳолда онлайн-аукционларда иштирок этиш имконияти яратилди.

Эндиликда жисмоний шахслар ўзларининг шахсий кабинетида “Баланс” бўлимига кириб, “Humo” пластик картасини қўшишлари ва савдоларда иштирок этиш учун ўз ҳисобларини тўлдиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.

Кўрилди: 2631