2022 йил 6 декабрда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 35-ялпи мажлисида давлат харидлари бўйича кўтарилган масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида сенатор, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Сагдуллаев Шомансур Шахсаидович, халқ депутатлари, туман Котибият мудирлари ва Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раислари иштирок этишди.
Тадбир давомида давлат харидлари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда давлат харидлари электрон тизимининг ишлаш тартиби, ҳудудлардаги давлат буюртмачилари ва улар томонидан амалга оширилган давлат харидларини таҳлили, мавжуд камчилик ва муаммолар, уларнинг ечимига доир масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда “Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, давлат харидлари тизимида киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчилар учун яратилган қўшимча қулайликлар батафсил тушунтириб берилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олиниб, бу соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Курилди: 2957