UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 декабрь) | Новости

26 Дек 2022

Ўтган ҳафта давомида, яъни 19 – 25 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 568,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 39,0% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 67,7% - биржа савдолари; 0,02% - кўргазма-ярмарка савдолари; 32,1% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 616,3 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 169,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 525 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,8 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 2,9 биринчи тоифадаги авторақамларга; 7,9% иккинчи; 9,2% учинчи; 10,4% тўртинчи; 21,2% бешинчи ва 48,4% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 415,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди.

Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Шакар

Биржа савдоларига 14 001,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 13 951,0 тоннаси, яъни 99,6% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 279 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 243,1 минг сўмдан 10 001,9 минг сўмгача пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 10 217,3 минг сўмни ташкил этди.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 7 302,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг бутун ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 253 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 570,2 минг сўмдан 3 893,6 минг сўмгача пасайган.

Цемент

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 56 845,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 11,4 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 608,5 минг сўмдан 605,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 98 харидор иштирок этди.

Кўрилди: 1332