Жорий йил 15 декабрь куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биносида сейсмик хавфсизлигини таъминлашга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармонининг ижросини таъминлаш доирасида ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаро мухофазаси институти ўқитувчиси Одилжон Ражабов ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ходимлари иштирок этдилар.
Давра суҳбати давомида Одилжон Ражабов зилзила ва унинг оқибатларига бағишланган тақдимот ўтказди.
Тақдимотда зилзила ҳақида тушунчалар, унинг турлари, келиб чиқиш сабаблари ҳамда зилзила вақтида қилиниши зарур тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Хусусан, биржа ходимларига зилзила вақтида ходимларни харакатлари, эвакуация тадбирлари, шу жумладан биржа биносидаги эвакуация режаси ва асосий тарк этиш йўналишлари тушунтирилди.
Таъкидланганидек, зилзиладан сақланишнинг оддий усулларини билиш кишига ўзи ва яқинларининг ҳаётини фавқулодда вазиятда сақлаб қолиш, моддий зарарни камайтириш имкониятини беради.
Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Курилди: 2576