Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбир ўтказилди | Новости

21 Окт 2022

Бугун, 21-октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунда пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий боғида буюк шоир ва мутафаккир, она тилимизнинг жонкуяри, ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига кенг жамоатчилик вакиллари, адабиёт шайдолари, талаба-ёшлар, ижодкор зиёлилар тўпланди.

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчиси Машҳура Ҳақбердиева бошчилигидаги бир гуруҳ ҳамкасбларимиз Адиблар хиёбонига ташриф буюриб, она тилимизга юксак ҳурмат рамзи сифатида Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.

Шу куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да Ўзбек тили байрамига атаб  тадбир ўтказилди. Тадбирда ходимлар ташаббус кўрсатиб, миллий кийимларда иштирок этишди. Экранда она тилимиз мавзусидаги тасвирлар намойиш этилди. Тадбир давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, она тилимизга, дунё тилларига, тарихга доир саволларга жавоб топиш бўйича мусобақалашдилар. Мусобақада тўртта гуруҳ иштирок этди ва Алишер Навоий номли  гуруҳ ғолиб деб топилди.

Манбаа : “OʻzRTXB” AJ PR boʻlimi

Кўрилди: 1514