Ўзбекистон Респyбликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 518-сон қарорига мувофиқ Давлат буюртмачилари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларининг давлат харидларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидларининг etender.uzex.uz электрон савдо тизимида янги алоҳида саҳифа ишга туширилди.
Мазкур саҳифа маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва кластер иштирокчилари учун ўз таклифларини жойлаштириш, давлат буюртмачилари учун эса энг яхши таклифларни танлаш ёки тендер натижаларига кўра ғолибни аниқлаш имконини беради.
Давлат буюртмачилари томонидан etender.uzex.uz – танлов ва тендер электрон савдо тизимининг “алоҳида саҳифаси”да қайта тикланувчи энергия манбаларини харид қилиш бўйича эълонлар жойлаштирилиши бошланди. Хусусан, фото электрик панелни харид қилиш бўйича Гулистон давлат университети томонидан эълон жойлаштирилди.
Ушбу эълонлар бўйича келиб тушаётган таклифларнинг техник қисми давлат буюртмачисининг харид комиссияси томонидан, нарх қисми эса электрон тизим томонидан автоматик режимда баҳоланиб, энг яхши таклиф берган иштирокчи ғолиб деб топилади.
Источник : “OʻzRTXB” AJ PR boʻlimi
Курилди: 2577