Жорий йил 14 октябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари тизими мутахассислари 13-Халқаро чарм, пойабзал ва мўйна кўргазмаси “UzCharmExpo-2022”да иштирок этдилар.
Мазкур кўргазма республика чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, бу борадаги ички ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, етакчи хорижий компаниялар билан ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш мақсадида ташкил этилган.
Халқаро кўргазмада хорижий компаниялар, хорижий меҳмонлар, мазкур соҳага оид ташкилот ва бирлашмалар вакиллари қатнашдилар.
Кўргазма доирасида маркетинг, савдо, кадрлар тайёрлаш, бизнес ҳамда саноатни ривожлантиришга оид семинарлар, давра суҳбатлари, тақдимотлар ўтказилди.
Ўз навбатида биржа вакиллари давлат харидлари электрон тизимига бағишланган тақдимот ўтказдилар. Тақдимот доирасида тадбиркорлар ва буюртмачиларнинг савдода иштирок этиш тартиби, шунингдек, etender.uzex.uz ва xarid.uzex.uz савдо тизимига киритилган янгиликлар хусусида маълумот берилди.
Тақдимот сўнггида биржа ходимлари тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 2417