2021 йил якунларига кўра давлат харидлари бўйича электрон савдо тизими xarid.uzex.uz да жами 11,0 трлн сўмлик 1 млндан зиёд битимлар тузилди. 2020 йил билан солиштирганда тузилган битимлар сон жиҳатдан 33,6% га, ҳажми бўйича 2,6 маротабага ўсган.
Давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг маблағларини тежалиши 2020 йилга нисбатан 86,8% га ўсиб, 1,7 трлн сўмни ташкил қилди.
Ўтказилган электрон давлат харидларининг 40% бюджет буюртмачилари, 60% корпоратив буюртмачиларининг улушларига тўғри келади. Электрон давлат харидларида иштирок этган тадбиркорлар (етказиб берувчилар)нинг сони 8200 тага купайиб, 21,3 мингтани ташкил қилди.
Энг кўп давлат харидлари соғлиқни сақлаш соҳаси (1 102,5 млрд сўм), олий ва ўрта махсус таълими (504,1 млрд сўм) ва халқ таълими тизимлари (356,3 млрд сўм) да амалга оширилган.
Ҳудудлар кесимида энг йирик битимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (41,9%), Навоий (13,2%), Фарғона (5,7%) ва Самарқанд (5,4%) вилоятларида тузилган.
2021 йилда буюртмачи ва етказиб берувчиларнинг давлат харидларида иштирокини соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси давлат харидлари электрон тизимининг оператори сифатида xarid.uzex.uz янги ягона порталини жорий этди.
Мазкур порталда давлат харидларнинг барча турлари бирлаштирилди ва маҳсулотларнинг барча параметрларини акс эттирувчи товарлар ва хизматларнинг ягона классификатори жорий қилинган. Бу, ўз навбатида, порталга лотларни жойлаштиришни осонлаштиради ва буюртмачиларга сифатсиз товарларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга кўмак беради.
Фойдаланувчилар давлат харидлари бўйича ягона порталда бир маротаба рўйхатдан ўтиб, биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасида ягона ҳисобварағидан фойдаланишлари мумкин.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 3472