2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 40% га, ҳажми бўйича – 21% га ўсди.
Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91% жисмоний шахслар, 9% - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 37% биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 % – иккинчи, 13% – учинчи, 9% – тўртинчи, 9% – бешинчи ва 10% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (48%) Самарқанд ва Фарғона (8% дан), Наманган ва Андижон (6% дан), ҳамда Бухоро (5%) вилоятларида харид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 3729