2021 йил 10 сентябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисида биржа раҳбарияти ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари ҳамда тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар иштирок этди.
Бугунги учрашув муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида берилган топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад биржа фаолияти билан таништириш, конструктив мулоқот ўрнатиш ва биржа савдоси бўйича тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш эди.
Тадбирни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зулфиддин Камолов кириш сўзи билан очиб, сўнгги йилларда биржа савдолари бўйича очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган чоралар, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётида биржанинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтди ва тадбиркорлар билан ҳамкорликнинг алоҳида аҳамиятини қайд этди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон "Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва ижроси билан батафсил танишдилар.
Таъкидланганидек, фақатгина биржа савдолари орқали сотиладиган юқори ликвидли ва монопол товарларнинг рўйхати кенгайтирилди.
Очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолияти ҳақида видеоролик намойиш этилди. Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифларига жавоблар берилди, тадбиркорларнинг биржа фаолиятида иштирок этиши юзасидан маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Источник : “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Курилди: 2406