Биржа вакиллари Олмалиқда семинар ўтказишди | Новости

18 Авг 2021

Жорий йил 18 август куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг раҳбарлари ва бир гуруҳ мутахассислари “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖга ташриф уюштиришди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад стратегик аҳамиятга эга корхона ходимлари ва мутахассисларини “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг Янги таҳрирда қабул қилиниши билан боғлиқ ўзгаришлар ва янгиликлар билан таништиришдан иборат бўлди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5031-сон қарорининг ижросини таъминлаш доирасида ўқув-семинар шаклида ўтказилди.

Семинарда биржа мутахассислари давлат харидлари соҳасида амалга оширилган ислоҳотларга бағишланган тақдимотлар ўтказишди. Таъкидланганидек, 2021 йил 22 апрелда Янги таҳрирда қабул қилинган “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни давлат харидлари тизимининг очиқлиги янада кенгроқ таъминлайди, соҳада замонавий ахборот технологиялари ёрдамида инсон омили аралашуви янада қисқартиради.

Маърузачилар янги таҳрирдаги Қонунга мувофиқ киритилган янгиликлар, шу жумладан бенефициар мулкдор, давлат харидларининг субъектлари, заҳирадаги ғолиб, иштирокчининг аффилланган шахс, энг яхши таклифларни танлаш каби янги тушунчаларга ҳамда қонунчиликда харидларни амалга оширишда белгиланган меъзонларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Бундай ўқув-семинарлари бошқа ташкилот ва корхоналарда ҳам олиб борилади.

Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»

Курилди: 2322