Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 674,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,3% га ортиқдир. Бунда сотувларнинг 84,9% - биржа савдолари; 0,6% - кўргазма-ярмарка савдолари; 14,0% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 739,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 41,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 287 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 11,2% биринчи тоифадаги авторақамларга; 16,6% иккинчи; 9,7% учинчи; 11,8% тўртинчи; 15,9% бешинчи ва 34,9% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 420,9 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 344 661,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 221 012,0 тоннаси, яъни 64,1% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 44,2 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 509,2 минг сўмдан 507,6 минг сўмгача пасайди.
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 12 150,0 тонна шакар қўйилди ва улардан барчаси 100% миқдорда сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 575,1 минг сўмдан 7 553,2 минг сўмгача пасайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 558,2 минг сўмни ташкил этди.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржада автомобиль бензинининг нархи бироз пасайди. Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 25 182,0 тонна бензин қўйилди ва улардан 15 962,9 тоннаси, яъни 63,4% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3,2 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 457,1 минг сўмдан 7 254,2 минг сўмгача, яъни 2,7%га пасайди.
Ўтган ҳафтада АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 7 398,8 минг сўмни, АИ-91 – 8 719,9 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасаруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан биржа савдоларига қўйиладиган автомобиль бензинининг бошланғич нархлари, жаҳон биржаларидаги Brent нефтининг котировкаларидан келиб чиқиб шаклланади.
Турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 2299