2021 йил 4 август куни Қозоғистоннинг Олмати шахрида «Трастбанк» ХАБ, «Ўзбекистон республика товар — хом ашё биржаси» АЖ ва «Bank Center Credit» АЖ (Қозоғистон) ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Меморандум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сонли «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг амалий ижроси доирасида Қозоғистон Республикаси билан савдо-сотиқни амалга оширувчи "ЎзРТХБ» АЖ мижозларининг ҳисоб-китоб операцияларини таъминлаш инфратузилмасини яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш механизмини жорий этиш мақсадида имзоланди.
Мазкур механизм Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажмини оширишда стратегик вазифаларни ҳал этиш бўйича саъйи-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида биржа савдоси ҳисоб-китобларини ташкил этишда илғор банк воситаларидан фойдаланиш соҳасида биргаликдаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.
Курилди: 2190