Ўтган ҳафта давомида, яъни 28 июнь – 4 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 795,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 84,2% - биржа савдолари; 2,3% - кўргазма-ярмарка савдолари; 13,0% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 797,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 36,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 536 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,8 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 19,0% биринчи тоифадаги авторақамларга; 17,2% иккинчи; 7,4% учинчи; 9,0% тўртинчи; 15,6% бешинчи ва 31,8% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 512,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 9 430,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 9 250,0 тоннаси, яъни 98,1% сотилди. Ўртача харидорлар сони 120 кишини ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 650,0 минг сўмдан 7 535,5 минг сўмгача, яъни 1,5% га пасайди.
Цемент
Биржанинг цемент бозорида ички талабнинг ўсишига қарамасдан нархлар пасайишни давом этмоқда. Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 350 231,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 214 902,0 тоннаси, яъни 61,4% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 43,0 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 526,1 минг сўмдан 518,1 минг сўмгача, яъни 1,5% га пасайди.
Қора металл прокати
Ўтган ҳафтада биржанинг қора металл прокати бозорида ҳам нархлар пасайди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 25 042,0 тонна қора металл қўйилди ва улардан 14 624,0 тоннаси, яъни 58,4% сотилди. Ўртача харидорлар сони 147 кишини ташкил қилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари эса 2,9 минг тоннага тенг.
Кўриб чиқилаётган даврда қора металлнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 623,3 минг сўмдан 10 496,5 минг сўмгача, яъни 1,2% га пасайди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 2450