Ўтган ҳафта давомида, яъни 17 – 23 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 838,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 50,8% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 88,5% - биржа савдолари, 1,8% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,3% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 658,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 28,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 852 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,2% биринчи тоифадаги авторақамларга, 10,2% иккинчи, 10,1% учинчи, 13,2% тўртинчи, 18,8% бешинчи ва 44,5% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 626,8 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржанинг пахта ёғи бозорида барқарорлик сақланмоқда. Хусусан, 17-23 май кунлари очиқ биржа савдолари орқали 2 054,0 тонна пахта ёғи сотилган.
Кўриб чиқилаётган даврда пахта ёғининг бошланғич нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 704,5 минг сўмдан 14 037,9 минг сўмгача, яъни 4,5% га пасайди.
Биржада пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари ҳафта давомида пасайди, бироқ сўнгги савдо кунида деярли ўзгармади ва маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 904,3 минг сўмни ташкил қилди.
Шакар
Ўтган ҳафтада биржанинг шакар бозорида нархларнинг пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 15 520,0 тонна шакар қўйилди ва ушбу ҳажмдан 14 720,0 тонна ёки маҳсулотнинг 94,8% ҳажми сотилган.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 720,8 минг сўмдан 7 423,4 минг сўмгача, яъни 3,8% га пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 7 574,2 минг сўмни ташкил этди.
Цемент
Биржанинг цемент бозорида ички талабнинг ўсишига қарамасдан нархлар пасаймоқда.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 278 070,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 236 160,0 тоннаси, яъни 85,0% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 47,2 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 593,2 минг сўмдан 569,4 минг сўмгача, яъни 4,0% га пасайди.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржанинг автомобиль бензини бозорида кичик ўзгариш қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 26 435,0 тонна 80 маркали бензин қўйилди ва ушбу ҳажмдан 20 470,0 тоннаси ёки маҳсулотнинг 77,4% сотилган.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 670,0 минг сўмдан 6 676,4 минг сўмга, яъни атиги 0,1% га ўсган.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 678,1 минг сўмни, АИ-91 – 7 684,9 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 2545