Ўтган ҳафта давомида, яъни 10 – 16 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 219,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 29,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 84,3% - биржа савдолари, 1,4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 14,0% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 426,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 26,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 272 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 2,9% биринчи тоифадаги авторақамларга, 8,8% иккинчи, 9,2% учинчи, 12,9% тўртинчи, 20,0% бешинчи ва 46,0% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 027,6 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржанинг пахта ёғи бозорида нархларнинг пасайиш ҳолатлари кузатилди. Хусусан, 10-12 май кунлари биржа савдолари орқали 1 462,0 тонна пахта ёғи сотилган.
Ўтган уч кун мобайнида барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 825,0 минг сўмдан 14 739,3 минг сўмгача, яъни 12,4% га пасайди.
Пахта ёғининг биржадаги нархларини пасайишига мос тарзда техник пахта чигити ва пахта ёғининг бошланғич нархларини сотувчи-корхоналар томонидан пасайтирилганлиги ўз ижобий таъсирини ўтказди.
Хусусан, кўриб чиқилаётган даврда пахта ёғининг бошланғич нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 15 375,6 минг сўмдан 14 158,6 минг сўмгача, яъни 8% га пасайган.
Шакар
Шакар б ички талаб ўсишда давом этмоқда. Бу эса нархнинг сезилмас даражада кўтарилишига сабаб бўлди.
Ҳафта давомида биржа савдоларига 9 300,0 тонна шакар қўйилди ва ушбу ҳажмнинг барчаси, яъни 100% сотилган.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 253,4 минг сўмдан 7 517,7 минг сўмгача, яъни 3,6% га кўтарилди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 583,8 минг сўмни ташкил этди.
Цемент
Биржанинг цемент бозорида ички талабнинг ўсишига қарамасдан барқарорлик сақланмоқда. Хусусан, цемент бўйича ўтказилган биржа савдоларида иштирок этган харидорларнинг ўртача кунлик сони аввалги ҳафтага нисбатан 2,4% га ўсиб, 714 та иштирокчини ташкил қилди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 161 026,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 140 970,0 тоннаси, яъни 87,5% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 46,9 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 567,2 минг сўмдан 571,9 минг сўмгача, яъни атиги 0,8% га ўсди.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржада автомобиль бензинининг нархи бироз пасайди. Нархларнинг пасайишига сотувчи-корхоналар томонидан бошланғич нархларнинг пасайтирилганлиги ўз ижобий таъсирини ўтказди.
Хусусан, кўриб чиқилаётган даврда сотувчи-корхоналар АИ-80 маркали автомобиль бензинининг бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 6 677,7 минг сўмдан 6 641,7 минг сўмгача пасайтиришди.
Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам мос тарзда 6 691,9 минг сўмдан 6 683,5 минг сўмгача пасайди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 676,4 минг сўмни, АИ-91 – 7 692,9 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасаруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан биржа савдоларига қўйиладиган автомобиль бензинининг бошланғич нархлари, жаҳон биржалардаги Brent нефтининг котировкаларидан келиб чиқиб шаклланади.
Турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 2570