Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 718,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,5% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,9% - биржа савдолари, 1,3% - кўргазма-ярмарка савдолари, 11,4% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 666,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 36,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 186 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,0% биринчи тоифадаги авторақамларга, 9,2% иккинчи, 11,1% учинчи, 13,7% тўртинчи, 20,6% бешинчи ва 42,3% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 493,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Шакар
Биржанинг шакар бозорида ички талабнинг ўсишига қарамасдан унинг нархи пасайди. Хусусан, шакар бўйича ўтказилган биржа савдоларида иштирок этган харидорларнинг ўртача кунлик сони аввалги ҳафтага нисбатан 24% га ўсиб, 152 та иштирокчини ташкил қилди.
Ҳафта давомида биржа савдоларига 13 710,0 тонна шакар қўйилди ва ушбу ҳажмнинг барчаси, яъни 100% сотилган.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 338,9 минг сўмдан 7 271,4 минг сўмгача пасайди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 319,6 минг сўмни ташкил этди.
Цемент
Биржанинг цемент бозорида барқарорлик сақланмоқда.Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 264382,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 216709,0 тоннаси, яъни 82% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 43,3 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 572,8 минг сўмдан 573,2 минг сўмгача, яъни 0,1% га ўсди.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржада автомобиль бензини деярли ўзининг бошланғич қийматида сотилди. Биржада шаклланган ўртача нарх ва бензиннинг сотувчи-корхоналари томонидан мустақил равишда ўрнатиладиган бошланғич нархлар ўртасидаги тафовут атиги – 0,4% ни ташкил қилган.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 30291,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 18348,3 тоннаси, яъни 60,6% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда сотувчи-корхоналар АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 503,6 минг сўмдан 6 680,9 минг сўмгача ёки 2,7% га кўтаришди.
Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам мос тарзда 6 511,9 мингсўмдан 6 691,6 минг сўмгача, яъни 2,8% га, яъни сотувчиларнинг бошланғич нархларини кўтариши ҳисобига ўсди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 619,9 минг сўмни, АИ-91 – 7 665,6 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасаруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан биржа савдоларига қўйиладиган автомобиль бензинининг бошланғич нархлари, жаҳон биржалардаги Brent нефтининг котировкаларидан келиб чиқиб шаклланади.
Турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 2496