2021 йилнинг I-чораги якунларига кўра “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 17 966,3 млрд сўмни ташкил қилди ва 2020 йилнинг I-чорагига нисбатан 147,5% га ўсди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда 34,6% га ўсиб, 6 615,5 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан, тадбиркорлар биржа орқали 4 495,9 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 2 119,6 млрд сўмлик маҳсулот сотдилар.
Биржа орқали экспорт қилинган товарларнинг умумий қиймати 43,3 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, бу кўрсаткич 2020 йилнинг I-чорагига нисбатан 2,9 баробарга кўпдир.
Биржа савдолари орқали 16 021,7 млрд сўмлик товарлар сотилиб, ўсиш 50,4% ни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида ҳақиқий бозор нархларининг шаклланиши эвазига 1 104,2 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди ва бу 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 93,1% га кўпдир.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 1 374,4 млрд сўмлик битимлар тузилиб, ўсиш даражаси 74,7% ни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг маблағларини тежалиши 54,2% га ўсиб, 276,7 млрд сўмни ташкил қилди.
Электрон тижоратнинг В2В моделини акс эттирувчи кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми жорий йил I-чорагида 507,6 млрд сўмга тенг бўлди.
Шунингдек биржанинг онлайн-аукционида 62,2 млрд сўмлик авторақамлар сотилди ва бу ўтган йилнинг I-чорагига нисбатан 54,5% га кўпдир.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 5040