Биржада Навоийнинг 580 йиллик юбилейига атаб тадбир ўтказилди | Новости

09 Фев 2021
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖда буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби А.Навоийнинг 580 йиллик юбилейига атаб тадбир ўтказилди.
 
Тадбирнинг кириш қисми бошқарув раисининг маслаҳатчиси М.Ҳақбердиеванинг А.Навоий ижоди, ҳаёти, дунё адабиётидаги мавқеи, асарлари, давлат арбоби сифатида фаолияти ва Навоий меросини асраб-авайлаш бўйича ҳукумат томонидан қилинаётган ишлар ҳақидаги нутқи билан бошланди. А.Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида санъаткор Афзал Рафиқов томонидан ҳикоя қилинган  видеоролик тадбир иштирокчиларига  экран орқали  қўйиб берилди.
 
 
 
 
Тадбирнинг ғазалхонлик қисмида иштирокчилардан девонхона мудири Холида Курганбекова  Навоийнинг “Айламиш” ғазалини ўқиб берди.
 
Тадбирда  ходимлардан тузилган гуруҳлар ўртасида ўтказилган “Билимдонлар беллашуви”  иштирокчиларда айниқса қизиқиш уйғотди. Билимдонлар беллашувида иштирок этганлар  буюк шоирнинг ҳаёти ва ижодига, А.Навоий яшаган давр воқеаларига оид саволларга жавоб бердилар.
 
Беллашувда  гуруҳларга залда ўтирган иштирокчилардан ёрдам олиш имкони берилганлиги мухлислик қилаётган томошабин ходимларнинг ҳам фаоллигини айниқса оширди. Беллашувда Маклериат бўлими ва Ҳисоб-клиринг палатаси ходимлари ўзаро беллашдилар. Томонлар кучлари тенг бўлди,  ҳар бир гуруҳ ўзларига берилган 11 та саволнинг 8 тасига  тўғри жавоб беришди. Ғолибни аниқлаш учун қўшимча равишда ҳар бир гуруҳга биттадан савол берилганда, натижа яна тенг, 9:9  бўлди.
 
Тадбир сўнгида беллашув иштирокчиларига эсдалик совғалар топширилди.
 
Шунингдек, биржа ходимларидан бир гуруҳи 9 февраль куни Адиблар ҳиёбонида ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этишди. Ушбу тантанада таниқли олимлар, шоир, ёзувчилар, давлат арбоблари, хорижий меҳмонлар, турли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Тадбир сўнггида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё” АЖ ходимлари А.Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.
 
 
 
 
 
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 3198