Бугун Troll.uz https://t.me/trolluz телеграм-каналида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида сотилаётган 01 B 234 NB авторақами бўйича аукцион узайтирилганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди.
Хабарда таъкидланганидек, савдо иштирокчиси мазкур авторақамни 7 717 500 сўмга ютиб олган ва ғолиб деб топилган. Бироқ эртанги кунда 01 B 234 NB авторақами бўйича онлайн-савдолар тўлов тизимидаги техник хато туфайли узайтирилган.
Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
- Барча талабгорларни тенг рақобатли шароит билан таъминлаш мақсадида Uzcard тўлов тизимида ўтказилган профилактик ишлар сабабли 01 B 234 NB авторақами бўйича онлайн-савдолар ҳақиқатдан ҳам 2021 йил 10 февраль соат 11:00 гача узайтирилган (https://uzcard.uz/ru/news/post/profilaktika-v-uzcard-09022021-s-0100-po-0130).
- Мазкур авторақам учун 7 717 500 сўм нарх таклифини берган савдо иштирокчиси avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида ғолиб сифатида эълон қилинмаган. Ўз ўрнида унинг пул маблағлари техник хатодан аввал блокланган (ечилган) эди.
- 01 B 234 NB авторақами бўйича савдолар 7 717 500 сўмдан давом эттирилган чунки мазкур лот бўйича онлайн-аукцион узайтирилган, яъни авторақам савдога қайта қўйилмаган.
Қўшимча равишда таъкидлаш лозимки, барча хоҳловчи талабгорлар мазкур лот бўйича онлайн-савдоларда эркин, ҳеч қандай чекловларсиз иштирок этишлари мумкин. Бунда харид қилинган авторақамни расмийлаштирмаслик ёки барча тўлов мажбуриятлари қопланмаслик ҳолатлари юз берганда қўлланиладиган жарималар тизими аукционлар мобайнида авторақам учун нархларни асоссиз ошишига йўл қўймайди.
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни сотилишидан олинган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига йўналтирилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 6163