2021 йил 1 февраль куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” доирасида навбатдаги семинар ўтказилди.
Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ISO 37001:2016 стандарти тўғрисида маълумот бериш ва ушбу стандартни биржада жорий этилишининг хусусиятларини тушунтиришдан иборат бўлди. Унда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ раҳбарлари, таркибий бўлинмалари бошлиқлари ва ходимлар иштирок этишди.
Тадбир давомида биржада “Халқаро ISO 9001:2015 и ISO 37001:2016 стандартига асосланган интеграцияланган сифат менежменти ва коррупцияга қарши кураш тизимини жорий этиш” мавзусида тақдимот ўтказилди.
ISO 37001:2016 стандарти менежментнинг коррупцияга қарши тизими бўлиб, пора олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қатор чораларни ўз ичига олган. Бу стандарт бошқарувнинг коррупцияга қарши тизимини жорий қилишга, жорий назоратни янада кучайтиришга қаратилган. У пора олиш ҳолатларининг камайишига хизмат қилади.
Биржада ISO 9001:2015 и ISO 37001:2016 стандартига асосланган интеграцияланган сифат менежменти ва коррупцияга қарши кураш тизимига ўтиш бўйича тайёргарлик ишлари якунига етди ва яқин кунларда дастлабки аудит текшируви амалга оширилади. Семинар якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 3687