UZEX ҳафталик дайжести (29 ноябрь – 3 декабрь) | Новости

06 Дек 2021

Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 ноябрь – 3 декабрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 079,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 12,2% га камдир. Бунда сотувларнинг 82,4% - биржа савдолари; 0,3% - кўргазма-ярмарка савдолари; 17,0% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 840,1 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 48,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 634 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,6 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 6,4% биринчи тоифадаги авторақамларга; 12,5% иккинчи; 11,3% учинчи; 12,7% тўртинчи; 19,4% бешинчи ва 37,7% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 712,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 4 576,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 3 388,0 тоннаси, яъни 74,0% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 111 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 678,7 минг сўмдан 3 493,7 минг сўмга, яъни 5,0% га пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача ҳафталик котировкаси 3 593,4 минг сўмни ташкил этди.

 Кўмир

Биржанинг кўмир бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 26 297,0 тонна кўмир қўйилди ва улардан 20 129,0 тоннаси, яъни 76,5% қисми сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда кўмир бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 323,7 минг сўмдан 263,4 минг сўмгача, яъни 18,6%га пасайган.

Мис ўрамаси

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 158,0 тонна мис ўрамаси қўйилди ва улардан 109,0 тоннаси, яъни 69,0% қисми сотилди. сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 22,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда мис ўрамасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 114 847,0 минг сўмдан 110 469,0 минг сўмгача, яъни 3,8% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Кўриб чиқилаётган даврда мис ўрамасининг ўртача ҳафталик котировкаси 111 703,2 минг сўмни ташкил этди.

Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Источник : “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Курилди: 2929