UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 декабрь) | Новости

27 Дек 2021

Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 декабрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 302,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,6% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 79,9% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 19,8% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1 021,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 53,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 359 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 8,2% биринчи тоифадаги авторақамларга; 11,5% иккинчи; 10,5% учинчи; 13,6% тўртинчи; 20,3% бешинчи ва 35,9% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 840,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Бензин

Ўтган ҳафтада биржада АИ-80 русумли автомобиль бензинининг нархи сезиларли пасайди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4,4 минг тоннани ташкил қилди. Сотувнинг умумий ҳажми 21 940,0 тоннани ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 151,3 минг сўмдан 7 762,3 минг сўмгача, яъни 4,8% га пасайди.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида АИ-80 русумли автомобиль бензини бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 914,2 минг сўмни ташкил этди.

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 2 601,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 61 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 745,9 минг сўмдан 15 616,9 минг сўмгача, яъни 0,8% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 11 982,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 9 635,0 тоннаси, яъни 80,4% қисми сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 864,9 минг сўмдан 7 759,9 минг сўмгача, яъни 1,3%га пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 789,0 минг сўмни ташкил этди.

Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Источник : “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Курилди: 2507