Биржа «Яшил макон» лойиҳасида фаол иштирок этишни давом этмоқда | Новости

24 Ноя 2021

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва кўчат экиш акциясида фаол иштирок этишни давом эттирмоқда. Навбатдаги савобли тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ўтказилди.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Бухоро ҳудудий филиаллари раҳбарлари, ходимлари ҳамда брокер ва трейдерлари билан биргаликда 300 дан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экдилар.

Хусусан, Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 200 дона япон сафораси дарахтининг кўчатлари, Бухоро шаҳрининг М.Иқбол кўчасида 60 дона манзарали дарахтлар кўчатлари, ҳамда Нукус шаҳрининг Ўзбекистон гузарида 50 дона ўрик дарахти кўчатлари экилди.

Эслатиб ўтамиз, “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали кўчатларни экиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан старт берилган эди.

Источник : “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Курилди: 3000