Тожикистонлик тадбиркорлар "ЎзРТХБ" АЖ нинг ташқи савдо фаолияти билан танишдилар | Новости

15 Сен 2020

2020 йил 11 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг тадбиркорлари учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг "Биржада экспорт-импорт операцияларини ўтказиш" мавзусида навбатдаги онлайн-тақдимот бўлиб ўтди.

Онлайн бизнес-учрашув Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ("ЎзРТХБ" АЖ) томонидан Марказий Осиё фонд биржаси ("CASE") билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Видеоанжуманда Тожикистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш агентлиги ва Молия вазирлигининг ихтисослаштирилган регистраторининг раҳбарлари ва ходимлари, ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларининг ("Тожикцемент" ОАЖ, "Тожикистон металлургия заводи" ЁАЖ, "Марказий Осиё фонд биржаси" ва бошқалар) тадбиркорлари иштирок этишди.

Учрашув аввалида "ЎзРТХБ" АЖ Бошқарув Раиси Зиёвиддин Бадриддинов онлайн-форум иштирокчиларига ўзбек биржаси фаолиятига билдирилган қизиқиш учун миннатдорлик ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлик субъектлари ўртасида биржа савдолари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга умид билдирди.

Тақдимот давомида тадбир иштирокчилари биржа фаолиятининг савдоларни ташкил этиш тамойиллари, чет эллик мижозларининг Ўзбекистоннинг биржа товарларидан фойдаланиш имкониятлари, биржа савдоларида ва онлайн-аукционларда қатнашиш тартиби, ўзаро ҳисоб-китоблар механизми ва тузилган битимларнинг бажарилиш кафолатлари каби жиҳатлари билан танишдилар. Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда айирбошлаш механизмларининг имкониятлари ҳам батафсил кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, биржада ҳар куни умумий қиймати 23 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган 5 мингдан зиёд битимлар тузилади, "ЎзРТХБ" АЖнинг мижозлар базаси 230 мингдан зиёд иштирокчиларни қамраб олади, биржанинг асосий экспорт позицияларига эса полиэтилен ва полипропилен, ўсимлик мойлари, пахта толаси, чорва учун емлар, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газ киради.

Онлайн-форум иштирокчиларда айниқса "ЎзРТХБ" АЖ нинг халқаро алоқаларини ривожлантириш истиқболлари ва МДҲ давлатлари ўртасидаги экспорт ва импорт бўйича статистик кўрсаткичлари катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир якунида муҳокама қилинаётган мавзу доирасида фикр алмашилди, биржа мутахассислари видеоанжуман иштирокчиларининг барча саволларига жавоб беришди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 5133