2020 йил 10 сентябрь кунида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ходимлари учун Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ни ижро этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Йўл харитаси”нинг ҳар бир бандида белгиланган вазифаларни йиғилиш қатнашчиларига тушунтириш ҳамда бажарилиши лозим бўлган дастлабки чора-тадбирларни белгилаб олишдан иборат бўлди.
Ўтказилган мажлисда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ раҳбарлари, таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиалларнинг бошлиқлари ва ходимлари иштирок этишди.
Йиғилиш бошида Ҳисоб палатаси масъул ходими сўзга чиқиб, “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги ҳамда унда белгиланган вазифаларни бажарилиши долзарб аҳамиятни касб этишини маълум қилди.
Хусусан, “Йўл харитаси”да яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши “комплаенс назорати” тизимини жорий этилиши, биржа савдоларида назорат тизимларини автоматлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини қўллаш, давлат харидлари соҳасида шаффоф ва самарали тизимни жорий этиш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўз аксини топган.
Тадбир давомида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг ҳар бир бандида белгиланган вазифалар йиғилиш қатнашчиларига тушунтирилди ва уларни самарали ижросини таъминлаш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Шунингдек, дастлабки босқичда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан ISO 37001:2016 стандарти талабларига мувофиқ коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимини жорий этиш ишлари бошланганлиги маълум қилинди.
Шу билан бирга, тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан тасдиқланган ҳисобот шаклларига мувофиқ маълумотларни тақдим этиб борилиши ҳамда амалга оширилган ишлар асосида “рейтинг тизими”нинг жорий этилиши ва унга мувофиқ барча вазирлик ва идоралар, шу жумладан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг фаолияти ҳам баҳоланиб борилиши қайд этиб ўтилди.
Тадбир якунида “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича “Ишчи гуруҳи”нинг тузилиши ҳамда мазкур “Ишчи гуруҳ” томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича мунтазам равишда амалий ишлар давом эттирилишига келишиб олинди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 6183