Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг электрон танлов ва тендер etender.uzex.uz вебсайтига давлат харидлари бўйича дастлабки эълонлар корпоратив буюртмачилари томонидан киритила бошланди.
Маълумки, танлов ва тендер шаклидаги давлат харидлари битта шартнома бўйича харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматидан келиб чиқиб, қуйидаги тартибда ўтказилади:
Буюртмачининг тоифаси |
Битта шартнома бўйича қиймати (БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори) |
|
танлов |
тендер |
|
Корпоратив буюртмачилар |
Товарлар – 5 000 дан 25 000 гача. |
Товарлар (ишлар, хизматлар) – 25 000 дан ортиқ. |
Бюджет буюртмачилари |
Товарлар – 2 500 дан 6 000 гача. |
Товарлар (ишлар, хизматлар) – 6 000 дан ортиқ. |
Иштирокчи-етказиб берувчилар электрон танлов ва тендерларда қатнашиш учун қуйидаги амалларни шахсий кабинет орқали бажаришлари керак:
- etender.uzex.uz вебсайтида онлайн-рўйхатдан ўтиш.
- Ҳисоб-китоб клиринг палатасига етарли аванс тўловларини киритиш.
- Вебсайтда зарур лот, яъни буюртмани танлаш ва унга таклифни бериш.
Электрон танлов ва тендернинг ғолиблари шаффофлик ва ошкоралик тамойиллари асосида бир нечта босқичда аниқланади. Бунда келиб тушган таклифлар дастлаб автоматик баҳолаш, кейинги босқичда экспертлар томонидан баҳо бериш жараёнлари назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, давлат харидлари бўйича etender.uzex.uz янги электрон тизимни жорий этишдан кўзланган асосий мақсад танлов ва тендерларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, ҳамда давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишдан иборатдир.
Қўшимча маълумот учун, UZEX биржасининг Call-маркази операторлари ва мутахассисларига @uzexfeedbackbot телеграм боти ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
(+71) 207-00-33 (11-62 қисқа рақам).
(+71) 213-33-45.
(+71) 213-33-51.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 7596