2020 ЙИЛ 16 - 22 МАРТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

24 Мар 2020

2020 йилнинг 16-22 мартларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 129,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 438,9 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 1 021,9 млрд сўмдан 928,9 млрд сўмгача камайди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 0,5 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида ўсимлик ёғининг улуши 58%, полимер маҳсулотларнинг улуши 29% ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 13% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 117,0 млрд сўмни ташкил этди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан икки маротаба кўпдир.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 78,6 млрд сўмни ташкил этиб, 2% га ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 17,6 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 851 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,3% биринчи тоифадаги авторақамларга 47,6% иккинчи ва 34,1% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 7798