UZEX да 1,5 млн АҚШ долларлик пахта толаси экспортга сотилди | Новости

14 Фев 2020

Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг валюта савдо майдончаси орқали умумий қиймати 1,5 млн АҚШ долларлик 1 534 тонна пахта толаси экспортга сотилди. Бу эса биржа орқали амалга оширилган экспортининг умумий қийматидан 15% фоизни ташкил этади. 2019 йилнинг мос даври билан солиштирганда пахтанинг биржа орқали экспорт қилиш ҳажми 36% га ўсган.

Пахта толасининг сотувчиси сифатида “Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналари иштирок этиб, улар томонидан биржа савдолари орқали пахта толасининг 1 ва 5 навлари Бирлашган Араб Амирлиги (БАА) ва Туркияга сотилган.

Ўтказилган савдо натижаларига кўра бир тонна пахта толасининг ўртача экспорт нархи 973,17 АҚШ долларини ташкил этди. Шу жумладан 1-навли пахта толасининг бир тоннаси 1 752,79 АҚШ доллар ва 5-навли пахта толасининг ўртача нархи 859,61 АҚШ долларини ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда пахта толаси учун жаҳон биржаларида шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир фунти учун 69,4 цент (бир тоннаси 1 530 АҚШ доллар) ни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралидаги №106-сонли “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ “Ўзпахтасаноат” АЖнинг пахта толаси ички бозор ва экспортга биржа савдолари орқали сотилади.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 8167