2020-йил бошидан давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг “Milliydo’kon” янги савдо тизимида жами 314,6 млрд сўмлик қарийиб 100 мингта битимлар тузилди. Шу давр мобайнида, савдоларда иштирок этган 4,0 мингдан зиёд маҳаллий тадбиркорлар томонидан 56 та товар (иш, хизмат) турлари реализация қилинди.
Шу жумладан янги тизим ишга тушгандан буён, бунга қадар бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан импорт қилинган маҳсулотлар орасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг мебель маҳсулотлари (9,4 млрд сўмлик), қурилиш бўёғи (2,9 млрд сўмлик) ва жалюзалари (2,5 млрд сўмлик) энг кўп харид қилинган.
Давлат харидлари бўйича энг йирик битимлар Бухоро вилоятида тузилган бўлиб, унинг улуши 13% ни ташкил қилди. Кейинги ўринларда турган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг улуши – 12%, Фарғона вилояти – 10% атрофида қайд этилди.
Тузилган битимларнинг 69% бюджет буюртмачилари, 31% корпоратив буюртмачиларининг улушларига тўғри келган. Ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 15,0 млрд сўмлик пул маблағлари иқтисод қилинди.
Шунингдек тизимдаги энг фаол маҳаллий тадбиркорлар рўйхатига “Shoh savdo” МЧЖ (4,81 млрд сўм), “Nasim bobo Qayumov” МЧЖ (3,12 млрд сўм) ва “Салом хаёт” хусусий корхонаси (3,03 млрд сўмлик) кирди.
Маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари энг кўп соғлиқни сақлаш соҳаси (61,7 млрд сўм), халқ таълими (28,9 млрд сўм) ва мактабгача таълим тизимлари (25,9 млрд сўм) да харид қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Milliydo’kon савдо тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарорига мувофиқ жорий этилган бўлиб, мазкур тизим давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини беради. Савдолар бюджет буюртмачилар учун milliydokon.uzex.uz ва корпоратив буюртмачилар учун emilliydokon.uzex.uz вебсайтларида онлайн тарзда ўтказилади.
Мазкур электрон савдо тизимини жорий этишдан кўзланган асосий мақсад маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳудудий давлат харидларига янада кенгрок жалб қилиш ва уларни товар бозорларида ўз ўрнини топишга кўмаклашишдан иборатдир.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 3785