18 декабрда “Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ Бошқарув Раисининг ўринбосари Николай Давыденко ва “Атамекен Агро” АЖ Бошқарув Раисининг ўринбосари Ербол Елемесовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Қозоғистон трейдерининг Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасида электрон биржа савдолари ва онлайн-аукционларда иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра “Атамекен Агро” АЖ ни Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасида аккредитациядан ўтказиш ва Қозоғистоннинг дон маҳсулотларини кейинчалик Ўзбекистонинг ун ишлаб чиқарувчи корхоналарига сотиш мақсадида биржа савдоларига қўйилиши бўйича келишувларга эришилди.
Маълумот учун: «Атамекен Агро» АЖ – 2003 йилда ташкил топган Қозоғистон Республикасининг йирик дон трейдери. "Атамекен-Агро" АЖ компанияси дон, ёғ, ловия, ем маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 2603