Авторақам аукцион савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Avtoraqam” мобиль иловаси янги кўринишда ишга туширилди. Хусусан, иловага савдо иштирокчисини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш ва авторақам бўйича тўловларни амалга ошириш янги функциялари қўшилди.
Киритилган янгиликлар фойдаланувчилар учун мобиль илова ёрдамида биржанинг авторақам онлайн-аукционларида эркин иштирок этиш имкониятини тўла тақдим этади. Бунда avtoraqam.uzex.uz вебсайтининг барча функцияларидан “Avtoraqam” мобиль иловасининг Android ва IOS операцион тизимида ишлайдиган барча мобиль қурилмаларида фойдаланиш мумкин.
Умуман олганда, биржанинг мобиль иловалари компаниянинг нафақат замонавий ахборот ресурси, балки мижозларга хизмат кўрсатишнинг самарали усули ҳам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича биржанинг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизими 2017 йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ишлаб чиқилган ва ишга туширилган.
2020 йил 9-ойлик якунларга кўра avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 185,0 млрд сўмлик 65,0 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилган. Айни пайтда вебсайтга 50 мингдан зиёд турли категориядаги авторақамлар онлайн-аукцион савдоларига қўйилган.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 751401