Биржа делегацияси Қозоғистондаги конференцияда иштирок этди | Новости

20 Ноя 2020

19 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси делегациясининг Қозоғистонга амалга оширилган ташрифи доирасида “Зерновой союз Казахстана” юридик шахслар Бирлашмаси билан ҳамкорликда биржа савдолари орқали дон маҳсулотларини сотиш масаласи бўйича форум бўлиб ўтди.

Онлайн-форумда Дон бирлашмасининг раҳбарлари, шунингдек Қозоғистон дон саноатида фаол бўлган 20 дан зиёд корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва “Зерновой союз Казахстана” юридик шахслар Бирлашмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, яқин келажакда талабгор дон маҳсулотларини Ўзбекистонга биржанинг электрон савдо платформаларидан фойдаланган ҳолда Қозоғистондаги ўзбек биржасининг савдо майдончалари орқали тўғридан-тўғри экспорт қилишни ташкиллаштириш режалаштирилган. Ҳужжатда икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳам назарда тутилган.

Мазкур келишувнинг имзоланиши талабгор озиқ-овқат маҳсулотларини биржа механизмларидан фойдаланган ҳолда импорт қилиш орқали Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан белгиланган вазифаларни бажаришга хизмат қилади.

Маълумот учун: “Қозоғистон буғдой иттифоқи" ЮШБ бу нотижорат ташкилотдир. Иттифоқни тузишдан кўзланган мақсад – ғалла бозори корхоналари ва ташкилотларини бирлаштириш орқали уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ягона манфаатларини ҳимоя қилиш ва дон маҳсулотлари тармоғини барқарор ривожланишига кўмаклашишдир.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 4239